Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда уйнинг ичига кириб олган илон зарарсизлантирилди
Чилонзор тумани ФВБ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни олиб чиқди ва у табиатга қўйиб юборилди.

Фото: Видеодан кадр
Чилонзор тумани ФВБ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантириб, фуқарога амалий ёрдам кўрсатди.
Кеча, 28 апрель куни соат 18:57 да Тошкент шаҳар ФВБга 112 тизими орқали мурожаат келиб тушган.
Унда, Чилонзор тумани Бешқўрғон 4-тор кўчасида жойлашган уйлар бирининг ичига илон кириб олганлиги билдирилган ва амалий ёрдам зарурлиги айтилган.
Хабарга асосан, Чилонзор тумани ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, уйнинг ичига кириб олган илонни олиб чиқди ва илон табиатга қўйиб юборилди.
Мавзуга оид

10:41 / 19.07.2025
Кучли таъсир қилувчи дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

10:08 / 16.07.2025
Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди

12:32 / 12.07.2025
Чилонзорда ёнғин оқибатида "Ласетти" ва "Спарк" автомобиллари зарар кўрди

07:01 / 07.07.2025