Ўзбекистон | 10:41
756
2 дақиқада ўқилади

Кучли таъсир қилувчи дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чилонзор ва Сергели туманлари бўлимлари ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Фото: Прокуратура департаменти

Унда, ушбу туманларда фаолият юритувчи C.Ph. МЧЖ дорихонаси сотувчиси 50 дона, V.H. МЧЖ дорихонаси сотувчиси 55 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган “Омнадрен 250” номли дори воситаларини шифокор рецептисиз жами 5,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи X.S. МЧЖ дорихонаси провизори А.И. шифокор рецептисиз 100 дона “Омнадрен-250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Жиззах шаҳар, “Сайҳон” МФЙ ҳудудида фуқаро М.Х.га 6,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид