БМТ махсус маърузачиси Исроилдан Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишни талаб қилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Фаластин бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезе Исроил ва уни қурол билан таъминловчи давлатларни Ғазодаги оммавий қотилликларни тўхтатишга чақирди.

Фото: ABDALLAH F.S. ALATTAR / ANADOLU / AFP
Альбанезе X ижтимоий тармоғида Исроилнинг Ғазодаги пала-партиш ва шафқатсиз ҳужумларига алоқадор пост эълон қилди.
«Қанчадан-қанча болалар ота-оналари ва бувилари билан бирга очликдан ўлган, тириклайин ёқиб юборилган ёки Ғарбда ишлаб чиқарилган бомбалар портлаб кетганидан кейин пластик пакетларга солинди?» — деди махсус маърузачи ҳамда Исроил ва уни қурол билан таъминловчи давлатлар тўхтатилиши кераклигини таъкидлади.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 52 243 нафарга етди, дейилади Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотида.
Биргина сўнгги 24 соат ичида исроилликларнинг эксклавдаги ҳужумларида 51 киши ҳалок бўлди, яна 115 киши яраланди.
19 январда кучга кирган сулҳ битимининг бузилиши ортидан Исроил армиясининг 18 мартдан бери уюштирган ҳужумларида қурбон бўлганлар сони 2151 нафарга, ярадорлар сони 5598 нафарга етди.
2023 йил 7 октябрдан буён Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида яраланган фаластинликларнинг умумий сони 116 минг 432 нафарга етди.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар остида қолмоқда.
Мавзуга оид

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

09:45
Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди

20:03 / 27.04.2025
Ҳамас воситачиларнинг сулҳ бўйича янги таклифига розилик билдирди

13:54 / 26.04.2025