Исроил Байрутдаги "Ҳизбуллоҳ" иншоотига зарба берганини маълум қилди
"Ҳизбуллоҳ" объекти аниқ нишонга олинди, деб хабар берди Исроил. Ливан Франция ва АҚШни Исроилга таъсир ўтказишга чақирди.

Фото: Hussein Malla/AP/dpa/picture alliance
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 27 апрел, якшанба куни Байрут жанубидаги нишонга ҳаводан зарба берди, деб хабар қилди AFP.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси маълум қилишича, зарба «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи томонидан ракеталарни сақлаш учун фойдаланилган бинога берилган.
AFP таъкидлашича, ЦАҲАЛ аввалроқ маҳаллий аҳолига ҳужум содир бўлган ҳудуддан эвакуация қилиниш зарурлиги ҳақида маълум қилган. Ливан пойтахтидаги агентлик мухбири агентлик «зич яшайдиган» деб таърифлаган Ҳадатҳ ҳудудидаги ҳужум ва ундан кейинги ёнғинга гувоҳ бўлди.
Бироқ фуқаролик инфратузилмасига зарар етганлиги ва қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ливан телеканалларида ангарга ўхшаш иншоот яқинидаги ёнғин тасвирлари пайдо бўлди.
Ливан президенти Жозеф Аун Исроилнинг зарбасини қоралаб, буни "Ҳизбуллоҳ" ва Исроил ўртасида ноябр ойи охирида эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувининг навбатдаги бузилиши деб атади. Аввалроқ камида иккита шунга ўхшаш ҳаво ҳужуми ҳақида хабар берилган эди.
Аун битим тузилганида Ливан хавфсизлигининг кафиллари сифатида ҳаракат қилган Франция ва Қўшма Штатларни Исроилга таъсир ўтказишга ва «уни ҳужумларини дарҳол тўхтатишга мажбур қилишга» чақирди. Нетаняху идораси, ўз навбатида, "Ҳизбуллоҳ"нинг Байрутдаги инфратузилма объектида ракеталарни сақлаши келишувни бузиш эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид

15:21 / 06.06.2025
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

15:14 / 04.06.2025