Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Суҳроб Тавбоев янги лавозимда иш бошлайди.

Фото: ЎзА
Тавбоев Суҳроб Тўрабек ўғли Солиқ қўмитасининг Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1990 йилда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида туғилган. Тайинловга қадар Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида 2023 йил августидан буён Улуғбек Хатамов ишлаб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид

17:33 / 02.07.2025
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди

09:58 / 02.07.2025
Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

13:44 / 27.06.2025