Яккабоғ туманига янги ҳоким тайинланди
Абдинаби Ғиёсов Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Абдинаби Камолович Ғиёсовни Яккабоғ тумани ҳокими лавозимига тасдиқлади.
Абдинаби Ғиёсов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган. У Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. "Шуҳрат" медали соҳиби.
Тайинловга қадар у "Кумуш куз файзи" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирма таъсисчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Номзод халқ депутатлари туман Кенгаши олдида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тақдимот қилди.