Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманига Давронбек Сатторов ҳоким этиб тайинланди. У бунгача вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Давронбек Сатторов Ҳасанбоевич Андижон вилоятидаги Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Давронбек Сатторов 1984 йилда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида туғилган.
У 2005 йил Андижон давлат тиллар педагогика институтини (кундузги), 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025