Самарқанддан учган самолёт двигателидаги носозлик туфайли аэропортга қайтди
Россиянинг Utair авиакомпанияси самолёти двигателида помпаж юз берди. Ҳаво кемаси Самарқанд аэропортига хавфсиз қўнди.

Фото: Flightradar24
12 март куни Utair (Россия) авиакомпаниясининг Самарқанддан Москвага (UT-810) учган Boeing 737 самолёти двигателида юз берган носозлик туфайли аэропортга қайтишга мажбур бўлди.
Қайд қилинишича, самолёт баландликка кўтарилаётганда чап двигателида помпаж юз берган, ваҳоланки, приборларда унинг параметрлари нормал бўлган.
Экипаж диспетчерлардан кутиш зонасини сўраган. Бироқ, учувчилар двигателнинг қувватини оширишга ҳаракат қилган, аммо яна бир помпаж содир бўлган. Шундан сўнг, кема командири Самарқандга қайтишга қарор қилган.
Самолёт кутиш зонасида бир нечта айланма парвозни амалга оширгач, қўниш оғирлиги меъёрдан юқори бўлса-да, Самарқанд аэропортига хавфсиз қўнган. Парвоз маълумотларини таҳлил қилиш натижаларига кўра, чап двигателнинг иш параметрларида рухсат этилган қийматлардан ташқари ҳеч қандай оғишлар аниқланмаган. Айни пайтда мутахассислар носозлик сабабларини излаш ва бартараф этишга киришгани таъкидланмоқда. «Росавиация» ҳодиса юзасидан текширув бошлаган.
Мавзуга оид

17:01 / 08.04.2025
Самарқанд иқлим форумида қандай натижаларга эришилди?

14:48 / 08.04.2025
Самарқандда Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини кенгайтириш учун 217 та тураржой биноси бузилади

10:47 / 08.04.2025
Самарқандда ҳайдовчи 25 нафар болани Damas'га миндириб кетаётгани аниқланди

18:50 / 05.04.2025