Ўзбекистон | 17:32 / 04.03.2025
5109
3 дақиқада ўқилади

Эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхати очиқланади

Рақобат қўмитаси 2025 йил 1 апрелга қадар эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхатини очиқлаши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши керак.

iStock by Getty Images

“Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонда келтирилишича, Рақобат қўмитаси 2025 йил 1 апрелга қадар бўлган муддатда эксклюзив ҳуқуқ берилган субъектлар рўйхатини очиқлаши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Рақобат қўмитаси 2023 йил 1 октябрдан эътиборан эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрини юрита бошлаган. Бу реестр ташкил этилганидан буён ёпиқ қолмоқда. Рақобат қўмитаси 2024 йил январида Kun.uz саволига жавобан реестрни очиқ эълон қилиш бўйича президент администрациясига таклиф киритилганини маълум қилганди.

Юқоридаги фармон билан, шунингдек, эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар ва президент фармон ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши белгиланди:

  • конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш;
  • табиий офатлар, ҳалокатлар ва эпидемияларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш.

2025 йил 1 апрелдан қуйидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият йўналишлари бўйича эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади:

  • “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкка сертификат бериш бўйича;
  •  “ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича;
  • “Миллий PR-маркази” ДУКнинг Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилишга йўналтирилган хорижий компанияларнинг продюсерлик ва реклама хизматларини, хорижий телерадиокомпаниялар ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг рекламалари, репортажлари ва бошқа роликларини тайёрлаш ва трансляция қилиш бўйича;
  • Sag agro МТП МЧЖнинг ёнғоқ ишлаб чиқарувчиларга агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича механизация хизматларини кўрсатиш бўйича;
  • “Ўзбекистон стандартлар институти” давлат муассасасининг миллий стандартларни шартнома асосида бошқа тилларга таржима қилиш бўйича.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти