Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Хитойнинг Leapmotor бренди ўзига тегишли автомобилларни Ўзбекистонда сертификациялаш тўхтатилгани юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Компания расмий тасдиқланган стандартлар асосида такрорий текширув ўтказилиши, бу текширув шаффоф, адолатли ва холис ўтишига умид билдирган.

Фото: Leap Motors
Ўзбекистонда Хитойнинг Leapmotor бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули тўхтатилганди. Бунга шу брендга тегишли С16 автомобилида аниқланган камчилик сабаб сифатида келтириляпти.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг маълум қилишича, мазкур транспорт воситасида ҳосил бўладиган электромагнит шовқин даражаси рухсат этилган чегарадан 16 баробар юқори бўлган.
Leapmotor ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
“Сўнгги пайтларда интернетда Ўзбекистон Техник тартибга солиш агентлиги Leapmotor C16 электромагнит мослик синовидан ўта олмагани ҳақида огоҳлантириш хати бергани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.
Бунга жавобан, Leapmotor батафсил текширув ўтказди ва қуйидагиларга аниқлик киритди:
Огоҳлантириш хатида кўрсатилган автомобил Leapmotor томонидан юборилмаган. Тест қандай шарт-шароитларда ўтказилгани ноаниқ бўлгани учун биз тест натижалари бўйича фикр билдиришдан тийиламиз.
Масалага ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон Техник тартибга солиш агентлиги билан фаол мулоқот қиляпмиз. Иккала томон ҳам расмий тартиб-қоидалар бўйича ўтказиладиган қайта синовни ташкил этиш устида ишламоқда. Фактларни аниқлаш ҳамда Leapmotor ва мижозларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш учун жараён шаффоф, холис ва адолатли бўлади, деб умид қиламиз”, – дейилади баёнотда.
Аввалроқ Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Leapmotor масаласида Хитой компанияси вакиллари Ўзбекистонга келиши ва уларнинг иштирокида такрорий синов ўтказилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

22:40 / 08.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув

14:18 / 04.04.2025
“Leapmotor” синови хитойлик мутахассислар иштирокида қайта ўтказилади

08:43 / 03.04.2025
2 ойда хориждан қанча енгил автомобил импорт қилингани айтилди

20:13 / 02.04.2025