Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди
Азизбек Турдимуродов ва Хуснитдин Сувонов янги лавозимда иш бошлайди.

Азизбек Турдимуродов ва Эрназаров Комилжон
Сирдарё вилоятининг икки туманида ҳоким ўгарди.
Жумладан, Сирдарё туманига Турдимуродов Азизбек Махамматқул ўғли ҳоким қилиб тайинланди.
Азизбек Турдимуродов 1994 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. 2019 йил Тошкент ахборот технологиялари университети, 2022 йилда эса Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган. Мутахассислиги: ахборот технологиялари ва сервис, лойиҳаларни бошқариш. Тайинловдан олдин Сирдарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Сувонов Хуснитдин Яхшиликович тайинланди.
Хуснитдин Сувонов тайинловдан олдин туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025