Ҳиндистонда эркак фильм олдидан ҳаддан узоқ реклама қўйган кинотеатрни судга берди ва ютиб чиқди
Унга вақтини беҳуда сарфлагани ва маънавий зарар учун компенсация тўланади.

Фото: Danish Siddiqui/Reuters
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида истиқомат қилувчи 30 ёшли эркак мамлакатдаги энг йирик кинотеатрлар тармоғи — PVR Inox’ни судга берди. У фильмдан олдин ҳаддан ташқари узоқ вақт реклама намойиш этилганидан норози бўлган, деб хабар бермоқда The Guardian.
2024 йилнинг декабр ойида Абишек дўстлари билан кинога борган. “Довюрак Сем” ҳарбий драмаси 16.05 да бошланиши керак эди. Бироқ ундан олдин кинозалда 25 дақиқа давомида уй-рўзғор буюмлари, мобил телефонлар ва автомобиллар рекламаси, шунингдек, бўлажак картиналар анонси намойиш этилган.
Фильмдан сўнг Абишек ишга боришни режалаштирганди, аммо у ишга кечиккан. Эркак кераксиз рекламага шунча вақт сарфлашга мажбур бўлганидан ғазабланди. Даъво аризасида таъкидланишича, “aризачи шу кунга белгиланган бошқа тадбирлар ва учрашувларда қатнаша олмаган ҳамда моддий зарар кўрган.”
Ҳужжатда, шунингдек, мултиплекс-кинотеатрлар реклама даромадини ўз мижозларининг манфаатларидан устун қўйиши ва уларнинг хоҳишларига қарши рекламани кўришга мажбурлаши таъкидланган.
“Ҳозирги замонда вақт пул ҳисобланади, ҳар бир инсоннинг вақти жуда қадрли”, — дейилади суд қарорида. “Иш жадвали тиғиз бўлган одамлар уни беҳуда сарфлай олмайди.”
Кинотеатрлар тармоғи вакиллари ўзларини оқлаш мақсадида ижтимоий рекламаларни намойиш этиш қонунан мажбурий эканини таъкидлашди. Бироқ суд фильмдан олдин кўрсатилган рекламаларнинг аксарияти тижорий хусусиятга эга бўлганини аниқлади.
The Guardian таъкидлашича, Ҳиндистонда кино энг самарали реклама воситаси саналади ва унинг реклама соҳасидаги улуши тобора ортиб бормоқда. Ғарб кинотеатрларидан фарқли ўлароқ, Ҳиндистонда реклама нафақат сеанс бошланишидан олдин, балки фильмнинг ўртасида ҳам намойиш этилади.
Мавзуга оид

18:09
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумдан кейин покистонликлар визасини бекор қилди

09:30
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди

23:43 / 23.04.2025
Кашмирда сайёҳларни ўққа тутган террорчилар ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилинди

18:19 / 23.04.2025