«Ўзбекистон билан келишиб, Ҳаж квотасини 15 мингта белгиладик» — Саудия Ҳаж ва Умра вазири
18 феврал куни Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазири Тавфиқ Фавзон ар-Робиа бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. У Тошкентда маҳаллий журналистлар билан учрашиб, Ҳаж ва Умра зиёратига доир айрим саволларга жавоб берди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
– Ўзбекистонда 2024 йил ноябр ойидан Умра зиёратини амалга оширувчи турфирмалар учун бир қанча янги талаблар қўйилди. Хусусан, фирма махсус ҳисоб рақамга 1 миллион доллар қўйиш талабидан сўнг, турфирмалар сони кескин қисқарди. Саудия Арабистони ушбу масалада қандай позицияда?
– Биз алоҳида эътибор билан қарайдиган масала Умра зиёратчиларнинг хавфсизлиги, эркинлик ва енгиллик билан амалларни адо этишидир. Шунинг учун бу масалага икки давлатда ҳам алоҳида эътибор қилинади, Саудия Ўзбекистон томони кўраётган чораларни қўллаб-қувватлайди.
1 миллион долларлик шарт ҳақида. Биз доим умрачи зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, уларни хавфсизлигини таъминлашни биринчи ўринга қўямиз. Айрим компаниялар томонидан камчиликлар бўляпти, айрим зиёратчилар қийинчиликларга учраб қолишяпти. Бундай ҳолатларда юқорида айтилган маблағ ўша қийин ҳолатда қолган зиёратчига ёрдам қилиш учун назарда тутилган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам биз Ўзбекистон ҳукумати билан бу борада фикримиз бир жойдан чиқмоқда.
– Ўзбекистонга 2025 йил Ҳаж мавсуми учун ажратилган квота қанча ва уни нима асосида шакллантирилади?
– Ҳаж учун 2025 йилда Ўзбекистон фуқароларига 15 минг дона квота ажратилган. Бу бу рақамни белгилашдан олдин Ўзбекистон томони билан, Ўзбекистондаги мутасадди ташкилотлар билан бу борада гаплашамиз. Сўнгги келишувимизга биноан 2025 йилдаги Ҳаж квотаси 15 минг қилиб белгиланди.
Умра зиёратчилари сонига эса чеклов йўқ. Хусусан, 2024 йилда тахминан 461 минг ўзбекистонликлар Умра зиёратини амалга оширган. Бу билан Ўзбекистон умрачилар сони бўйича биринчи ўнталикка кирган. Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгалламоқда.
- Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Робиа бошчилигидаги делегация 18 феврал куни Тошкентда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа расмийлар билан учрашув ўтказди.
- Саудия делегацияси Умра зиёратини амалга оширувчи турфирмалар билан ҳам учрашув ўтказиб, хусусий сектор вакиллари муаммолари, фикр ва таклифларини эшитди. Мулоқотлар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

19:09 / 26.04.2025
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида ўзбекистонликларга электрон виза беришни тўхтатиб қўйди

07:32 / 25.04.2025
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

12:47 / 24.04.2025
Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар аниқланди

22:29 / 21.04.2025