Туркия остида ер қобиғидаги улкан ёриқ топилди
Бундай геологик ўзгаришларга қарамай, олимлар жиддий хавфни кўрмаяпти.

Фото: Bild
Араб ва Евроосиё тектоник плиталарининг туташган жойида ер қобиғида ёрилиш бошланди.
Ёриқ жараёнларини Гёттинген университети геологлари аниқлади, деб ёзди Bild. Олимлар қадимги океан туби қолдиқлари сайёра тубига ботишда давом этаётганини аниқлади, бироқ бир жойда бу жараён тўхтаб, у ерда тошлар кўтарила бошлаган.
«Бу ушбу ҳудуддаги океан плитаси аллақачон ажралиб чиққанини ва ер қобиғини пастга тортишни тўхтатганидан далолат беради», деб тушунтирди тадқиқот раҳбари Ренас Кошнав.
Бироқ, Ироқдаги Зогрус тоғлари остида бу жараён давом этмоқда. Бу ерда ер қобиғи пастга тушишда давом этиб, 3-4 км чуқурликка эга ботиқни ҳосил қилади. Геологлар ёриқ Ироқ томон кенгайишини тахмин қиляпти.
Бундай ўзгаришларга қарамай, олимлар жиддий хавфни кўрмаяпти. «Ёриқ пайдо бўлган ҳудудларда зилзилалар сони ҳатто камайди», деб тушунтирди олим Йонас Клей.
2023 йил 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида 7,0 магнитудали иккита зилзила содир бўлди, кейин ўнлаб ер силкинишлари кузатилди. Вайронкор офат Туркияда 50 мингдан ортиқ, Сурияда эса 9 мингга яқин кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна ўн минглаб одамлар жароҳат олди.
Мавзуга оид

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди

18:35 / 02.06.2025
Истанбулда Россия-Украина музокаралари ёпиқ эшиклар ортида ўтди

11:24 / 02.06.2025