Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дамашқ аэропорти 7 январдан халқаро рейсларни қайта тиклайди
Сурия пойтахти аэропорти халқаро рейслар учун ўз фаолиятини қайта тиклашга тайёрлигини билдирди. Ўз навбатида Qatar Airways Дамашққа парвозларни амалга ошириш режасини маълум қилган.

Фото: Shutterstock
Дамашқ аэропортида 7 январдан халқаро рейсларга хизмат кўрсатиш қайта тикланади. Бу ҳақда Сурия Фуқаролик авиацияси бошқармаси раҳбари Ашҳад ал-Салиби маълум қилди.
«Биз 2025 йил 7 январдан бошлаб Дамашқ аэропорти халқаро рейсларни қабул қилишни бошлашини эълон қиламиз», — дейди у.
Ал-Салиби аэропорт қайси авиакомпаниялар рейсларини қабул қилишига аниқлик киритмаган.
«Араб ва бошқа хориж авиакомпанияларини ишонтириб айтишим мумкинки, биз шерикларимиз ёрдамида Дамашқ ва Ҳалаб аэропортлари фаолиятини тўлиқ қайта тиклаш устида иш олиб бормоқдамиз», — дея қўшимча қилади Ал-Салиби.
Қайд этилишича, Qatar Airways Дамашққа парвозларни амалга оширишга тайёрлигини билдирган. Айрим авиакомпаниялар эса Сурия пойтахти аэропорти билан ишлашга қизиқиш билдирмоқда, аммо улар аввалига логистика ва хавфсизлик билан боғлиқ қатор муаммоларни ҳал этиш ниятида.
Мавзуга оид

18:00 / 16.07.2025
Исроил Дамашқдаги ҳарбий штабга ва президентлик саройи яқинига зарба йўллади (видео)

01:21 / 23.06.2025
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

12:59 / 03.06.2025
Дамашқ фонд биржаси қайта очилди

16:44 / 02.05.2025