Жаҳон | 01:21
3135
1 дақиқада ўқилади

Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

Черковга кирган ҳудкуш автоматик қуролдан ибодатга келганларга ўт очган, кейин эса портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.

Фото: Syrian Coast Monitor

Сурия пойтахти Дамашқнинг шарқий қисмида жойлашган авлиё Павел черковида портлаш содир бўлди, деб хабар беради Syrian Coast Monitor.

Маълумотларга кўра, портловчи қурилмани ҳудкуш террорчи ҳаракатга келтирган. Портлаш оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган ва 30 га яқин одам жароҳат олган.

Al Hadath телеканалининг маълум қилишича, черковга кирган ҳудкуш автоматик қуролдан ибодатга келганларга ўт очган, кейин эса портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.

Сурия ҳукумати ҳужум учун масъулиятни ИШИД террорчилик ташкилоти зиммасига юклади.

Теракт насроний аҳоли истиқомат қиладиган Дувейла даҳасида содир этилган. Полиция ҳудудни қуршлаб олган, воқеа жойига тез ёрдам етиб келиб, ярадорларни олиб кетмоқда.

AFP теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етгани ва 52 киши яраланганини маълум қилди.

Мавзуга оид