Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатиб турилгани маълум қилинди
Ўзгидрометга кўра, аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳаво бандаргоҳи 2023 йил сентябрда фойдаланишга топширилган эди.

Фото: Uzbekistan Airports
Зомин аэропорти ҳозирги кунда йўловчиларга хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатиб турибди, дея маълум қилди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш бўйича иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
«Шу билан бирга, метеорологик қурилмаларни ҳам модернизация қилиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Ишлар қачон якунланиши маълум қилинмаган. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятидаги Зомин аэропорти 2023 йилнинг сентябрида фойдаланишга топширилганди. Аэропорт 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган. Жорий йил июнида эса Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus А320 самолётида Жиззах вилоятининг Зомин аэропортига синов парвозини амалга оширган эди.
Мавзуга оид

18:03 / 09.07.2025
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

20:33 / 12.06.2025