Ўзбекистон | 20:33 / 12.06.2025
3445
2 дақиқада ўқилади

Зоминнинг бир қатор ҳудудларига сел келди

Табиий офат оқибатида ҳеч ким жабрланмади.

Фото: Видеодан кадр

2025 йил 12 июн куни Жиззах вилояти, Зомин тумани бир қанча ҳудудларида сел тошқини юз берди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд қилинишича, Куштол маҳалласи, Конли қишлоғи юқорисида жойлашган тоғ ва адирликлардаги жала ёмғирлари оқибатида 2-3 м3/с тезликда сел оққан. Ҳеч қандай талофат кузатилмаган.

Навбаҳор маҳалласи, Сегисари қишлоғида тахминан 3-4 м3/с сел оқиши оқибатида автомобил йўлига тош ва шағаллар чиққан. Бошқа ҳеч қандай талофат кузатилмаган.

Туркман қишлоғидан ўтувчи Туркменсой юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларда кузатилган жала ёмғирлар оқибатида тахминан 1,0-2,0 м3/с тезликда сел оққан. Ҳеч қандай талофат кузатилмаган.

Ниҳол маҳалласи, Қизилсой қишлоғида тахминан 1,5-2,5 м3/с сел оқиши оқибатида автомобил йўлига тош ва шағаллар чиққан. Бошқа ҳеч қандай талофат кузатилмаган.

Тараққиёт маҳалласи, Ҳулкар қишлоғидан ўтувчи Зоминсой юқорисида жойлашган тоғ ва адирликларда кузатилган жала ёмғирлар оқибатида тахминан 1,5-2,0 м3/с тезликда сел оққан. Автомобил йўлига тош ва шағаллар чиққан. Бошқа ҳеч қандай талофат кузатилмаган.

Мавзуга оид