Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мусулмонлар идораси Самарқандда ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилган шахс мулла эмас, фирибгар эканини маълум қилди
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида яшовчи мулла, ўзини ўқитишга келган аёлга тегажоғлик қилгани айтилган хабарлар тарқалди. Мусулмонлар идораси матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: KUN.UZ
Унда айтилишича, Мусулмонлар идораси ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб борганда хабарда айтилган шахс Каттақўрғон туманида яшовчи, фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби динимизда қаттиқ қораланган ишлар билан шуғулланадиган Ф.Ҳ. исмли фуқаро экани маълум бўлган.
Идора ушбу шахс ҳеч қандай диний маълумот ёки диний рутбага эга эмаслигини, у тилга олган “Ал-Бухорий” номли мадраса Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бормаслигини, араб тили каби бирор ўқув курсларда ўқиш шахсга ҳеч қандай диний фаолият олиб бориш учун асос бўлолмаслигини билдирган.
Бундан ташқари, муносабатда ушбу шахсга нисбатан “мулла” сўзини ишлатиш мутлақо нотўғрилиги, унинг динга ва муллаликка умуман алоқаси йўқлиги, аксинча, у фолбинлик, фирибгарлик, ичкиликбозлик каби иллатларга ружу қўйган кимса экани айтилган.
«Таъкидлаш керакки, “мулла”, “имом”, “мадраса” кабилар Ислом шиорлари ҳисобланади. Аллоҳ таоло ислом шиорларини улуғлашга тарғиб қилиш баробарида уларни ҳурматсизлик қилишдан қаттиқ қайтарган. Айниқса, турли нолойиқ ишларни “мулла”, “имом”, “мадраса” каби ислом шиорларига боғлаш эса катта гуноҳдир. Хулоса шуки, ОАВ ва ижтимоий тармоқ юритувчилари турли воқеа-ҳодисаларни оммани жалб қилиш мақсадида, дин билан боғлаб кўрсатишдан сақланишларини сўраймиз. Шунингдек, асоссиз хабар тарқатиш Ислом дини кўрсатмасига кўра, катта гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини эслатиб ўтамиз», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025
Самарқандда 34 ёшли хонанда аёл эри томонидан ўлдириб кетилди

09:39 / 29.07.2025