Роман Абрамович Исроилдаги энг қимматбаҳо виллани сотиб олишни режалаштирмоқда – ОАВ

Фото: Михаил Метцель /ТАСС
Миллиардер Роман Абрамович Исроилдаги энг қимматбаҳо виллани 64 млн долларга сотиб олмоқчи. Вилла Тель-Авивдан 15 км узоқликда жойлашган Герцлия-Питуах шаҳрида жойлашган. Бу ҳақда Calcalist нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, Абрамович 0,9 гектар майдонда жойлашган 2 минг квадрат метрлик уйни 3 ой олдин ижарага олганди, шундан кейин бу уйни сотиб олишга опционни имзолаган. Битим Герцлия-Питуахда 2006 йилда иккита ер майдонини сотиб олиб, сўнгра уларни бирлаштириб, унда ушбу уйни қурган миллиардер Алан Говард билан тузилган.
Calcalist’нинг таъкидлашича, бу вилла 2018 йил май ойида Исроил фуқаролигини олган Абрамовичнинг Исроилдаги биринчи йирик кўчмас мулк объекти бўлмайди. Тадбиркор 2015 йилда Тель-Авивнинг жанубидаги Неве-Цедек туманидаги “Варсано” меҳмонхонаси ва унга ёндош 1,5 минг квадрат метр майдонни 25 млн долларга сотиб олган. Нашр маълумотларига кўра, миллиардер у ерда вилла қуришни режалаштирган.
Мавзуга оид

13:24 / 09.06.2025
Исроил ҳаво кучлари Сурияга ҳужум қилди

11:09 / 09.06.2025
Исроил Ғазога кетаётган ва бортида Грета Тунберг бўлган кемани қўлга олди

09:19 / 09.06.2025
Исроилда Тунберг бўлган кемани Ғазога киритмаслик ҳақида буйруқ берилди

15:21 / 06.06.2025