Эрон ғарбидаги тўқнашувларда ўндан ортиқ аскар ҳалок бўлди

© РИА Новости / Андрей Стенин
21 июль куни Эроннинг ғарбида қуролланган гуруҳ аъзолари ҳамда ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув натижасида 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эроннинг расмий «IRNA» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Тўқнашув вақтида жангариларнинг бир неча нафари ўлдирилган.
Курдистон провинцияси хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Ризо Мирзоийнинг хабар беришича, Мариван шаҳрида юз берган ушбу тўқнашувларда яна 8 нафар аскар жароҳатланган. Шу билан бирга, у қайси гуруҳ ҳужум уюштирганига аниқлик киритмаган.
Ҳозирча бирорта гуруҳ ҳужумга алоқадорликни ўз зиммасига олганича йўқ.
Мариван шаҳрида аввал ҳам эронлик ҳарбийлар ҳамда Курдистон ишчи партиясининг (КИП) минтақадаги қаноти бўлмиш PEJAK гуруҳи жангарилари ўртасидаги қонли тўқнашувлар бўлиб ўтган.
Мавзуга оид

09:32
Эрон армияси сунъий интеллектга асосланган ўта махфий қуроли борлигини маълум қилди

15:18 / 20.04.2025
Римда Эрон ва АҚШ ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди

11:33 / 19.04.2025
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

21:53 / 15.04.2025