Ўзбекистон ва Туркия ўртасида зиёрат туризмини ривожлантиришга доир меморандум имзоланди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги диний ишлар қўмитаси ва Туркия Республикаси дин ишлари бошқармаси ўртасида зиёрат туризмини ривожлантириш тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Меморандум оммавий ахборот воситаларида зиёрат туризмини оммалаштиришга доир кенг кўламли фаолият, туризм саноатида диний ва таълимий тадбирлар сонини кўпайтириш, шунингдек жаҳон ҳамжамиятига исломнинг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишга, ислом бой меросини ўрганиш ва сақлашга қаратилган халқаро тадбирларни ташкиллаштиришни кўзда тутади.
Меморандум доирасида шунингдек Ўзбекистон ва Туркия ўртасида танишув сафарларини ташкиллаштириш ва уларнинг туристик салоҳиятига доир маълумотларни тақдим этиш кўзда тутилмоқда. Бундан ташқари, сайёҳлик салоҳиятига оид маълумотлар диний тадбирларда тарғиб қилинади.
Мавзуга оид

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025