Жаҳон банки Африка давлатларига 57 млрд доллар ажратишини маълум қилди

Жаҳон банки ташкилотлари гуруҳи Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган давлатларига кейинги 3 йил ичида 57 млрд доллар ажратади. Бу ҳақда Жаҳон банки матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, гап Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган давлатларининг рекорд даражада молиялаштирилиши ҳақида кетмоқда. Бу ҳақдаги қарор Германиянинг Баден- Баден шаҳрида қабул қилинган. Бу ерда Жаҳон банки президенти Жим Ен Ким катта йигирматаликнинг молия вазирлари ва марказий банклари раҳбарлари йиғилишида иштирок этган.
Маълум қилинишича, 57 млрд доллардан 45 млрдини Халқаро ривожланиш уюшмаси тақдим қилади. Қолган 8 млрд долларни Халқаро молия корпорацияси, 4 млрд долларни Халқаро реконструкция ва тараққиёт банки ажратади. Бу маблағлар айнан қайси давлатларга, қандай лойиҳаларга ва қандай миқдорда берилишига аниқлик киритилмаган. Шуниси маълумки, Халқаро ривожланиш уюшмаси маблағлари жорий йил июлидан 2020 йил июнигача тақдим қилинади.
Жаҳон банки президенти ушбу лойиҳа "ушбу минтақадаги давлатлар ривожланиши йўналишини ўзгартиришга мисли кўрилмаган имконият" ҳисобланишини айтди.
Мавзуга оид

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

16:36 / 10.04.2025
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди

10:41 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 153 млн доллар қийматдаги лойиҳани ишга туширади

18:12 / 07.03.2025