Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 22:29 / 02.12.2016
16635
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон фуқароси Япония императори орденига муносиб кўрилди

Фото: Г.Нуржанова, корр. ИА «Жахон»
Тошкентда Япония императорининг «Чиқаётган қуёшнинг тилла ва кумуш нурлари ордени»нинг расмий топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
3 ноябрь куни Япония ҳукумати император ордени билан тақдирланган шахслар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистондаги Япония музейи директори Жалил Султонов ҳам ўрин эгаллади.
Жалил Султоновга Япония императорининг махсус ордени топширилди.