Чеченистонда рўй берган автоҳалокатда 7 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: Коммерсантъ
Чеченистондаги «Кавказ» федерал трассасида юз берган автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда республика раҳбари Рамзон Қодиров Instagram саҳифасида маълум қилган.
Унга кўра, Чернореченск пости яқинида Ford автомобили қарши йўналишга чиқиб кетган ва ичида 5 киши бўлган ВАЗ-21014 русумли автомашинага бориб урилган. Қодировнинг ёзишича, фожиада учта автомобиль иштирок этган, юқоридаги машиналардан ташқари Lada Priora ҳам келиб урилган.
«Дастлабки маълумотларга биноан, ЙТҲни келтириб чиқарган Ford ҳайдовчиси 1976 йилда туғилган Алам Хожаев, гувоҳларнинг сўзларига кўра, маст бўлган», — деб ёзган Чеченистон раҳбари.
Оқибатда 7 киши: Хожаев, унинг амакисининг ўғли, 10 ва 14 ёшлардаги икки қиз, ҳамда 26 яшар аёл ва яна икки эркак ҳалок бўлган. Яна икки киши Хожаевнинг 11 яшар ўғли ва Lada Priora ҳайдовчиси жароҳатланган. Улар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Мавзуга оид

20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади

18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди

19:41 / 23.04.2025
Рамзон Қодировнинг вояга етмаган ўғли Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллади

08:29 / 09.04.2025