Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Франция, Буюк Британия ва Канада ортидан Австралия ҳукумати ҳам сентябр ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси сессиясида Фаластин давлатини тан олишини маълум қилди.

Hilary Wardhaugh/AFP/Getty Images
Австралия БМТ Бош ассамблеясининг сентябр ойида бўлиб ўтадиган йиғилишида Фаластинни давлат сифатида тан олади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанезе маълум қилди.
Бундай қарор Австралия Фаластин маъмуриятидан олган мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди, деди Албанезе 11 август куни бўлиб ўтган брифингда.
Унинг таъкидлашича, қарор Австралия ҳукуматининг президент Маҳмуд Аббосдан келгусида Ҳамас Фаластин давлатида ҳеч қандай рол ўйнамаслиги ҳақида ваъда олганидан кейин қабул қилинган.
«Бу Австралия президент [Маҳмуд] Аббос ва Фаластин маъмуриятидан талаб қилган ва олган мажбуриятлардан биридир», – дея таъкидлади у.
У «икки давлат тузиш тўғрисидаги қарор инсониятнинг Яқин Шарқдаги зўравонлик занжирини узиш ва Ғазо секторидаги можаро, азоб-уқубат ва очликка чек қўйиш учун энг яхши умиди» эканини таъкидлаган.
2024 йил май ойи охирида Европанинг учта давлати – Норвегия, Ирландия ва Испания расмийлари Фаластинни давлат сифатида тан олганини эълон қилди. Ўша пайтда БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси, жумладан, Россия ва Хитой Фаластин давлатини расман тан олганди.
Июл ойида Франция президенти Эммануэл Макрон сентябр ойида бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида унинг мамлакати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишини айтди. Шунингдек, «Катта еттилик»нинг яна икки мамлакати – Канада ва Буюк Британия ҳам шундай йўл тутиш арафасида.
Исроил ва унинг асосий иттифоқчиси – АҚШ Франция, Буюк Британия ва Канаданинг Фаластинни тан олиш қарорини танқид қилди.
Мавзуга оид

20:17 / 11.08.2025
Янги Зеландия Фаластин давлатини тан олиш имкониятини кўриб чиқмоқда

18:42 / 10.08.2025
БМТ Бош ассамблеясида Фаластин давлати ташкил топгани эълон қилиниши мумкин

14:20 / 09.08.2025
Исроилнинг Ғазони эгаллаш қарори: дунё кескинлашувдан хавотирда

13:27 / 09.08.2025