Ўзбекистон | 11:12 / 01.08.2025
4132
1 дақиқада ўқилади

ДХХ фуқарони аэропортга ишга киритмоқчи бўлган шахсни қўлга олди

Дастлабки суриштирув давомида, мазкур шахс аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин фуқародан 500-1000 доллар миқдорида пул олганига иқрор бўлган. 

Фото: ДХХ

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси ушланди.

ДХХ хабарига кўра, у пойтахтда истиқомат қилувчи фуқарони аэропортда фаолият юритувчи мансабдор танишлари орқали Қўриқлаш бўлинмаси назоратчиси лавозимига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ ва ИЖҚК департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу назоратчи талаб қилинган 500 АҚШ доллари пул маблағини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирув давомида, мазкур шахс аэропортга ишга жойлаб қўйиш учун ўнга яқин фуқародан 500-1000 АҚШ доллари миқдорида пул олганлигига иқрор бўлган. 

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳозирда ушбу шахсдан жабр кўрган бошқа фуқароларни аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид