Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ва Хитой иқлим бўйича яқинроқ ҳамкорлик қилмоқчи
Брюссел ва Пекин иқлим ўзгаришига қарши кураш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш бўйича ҳамкорликни кучайтирмоқчи, дейилади Европа Иттифоқи ва Хитой саммити якунлари бўйича томонларнинг қўшма баёнотида.

Фото: Xie Huanchi/Xinhua/dpa/picture alliance
Европа Иттифоқи давлатлари ва Хитой дунёда иқлим ўзгаришига қарши кураш ва қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш бўйича янада яқинроқ ҳамкорлик қилиш ниятида. Бу ҳақда Пекинда бўлиб ўтган бир кунлик Европа Иттифоқи-Хитой саммити якунлари бўйича томонларнинг қўшма баёнотида айтилади, деб ёзади Reuters агентлиги. «Европа ва Хитой жаҳон иқтисодий етакчиларидир. Бизнинг муносабатларимиз глобал аҳамиятга эга ва ҳар икки томон, халқларимиз ва бизнесимиз учун фойдали бўлиши керак. Келинг, бу келажакни биргаликда шакллантирайлик», деб ёзди Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Хитой Давлат кенгаши бош вазири Ли Цян билан музокарадан сўнг.
ЕК раҳбари Хитой раиси Си Жинпингга миннатдорлик билдириб, ҳар икки томон ҳам иқлимни муҳофаза қилиш соҳасида «глобал стандарт» ўрнатиши мумкинлигини таъкидлади.
Пекиндаги саммит 2023 йил декабридан бери биринчи бўлиб, Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилди. Пекин илтимосига кўра, учрашув муддати икки баробарга қисқарди. Учрашув олдидан Си Жинпинг Европанинг Хитой товарларига нисбатан жорий чораларини танқид қилди. Урсула фон дер Ляйен, ўз навбатида, Хитой билан савдо алоқаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди ва Хитой раҳбари билан учрашувда «бурилиш нуқтаси»га эришилганини эълон қилди.
Европа Иттифоқи-Хитой саммитида ЕИ кенгаши раиси Антониу Кошта Хитойни Украинадаги урушни тугатишга ёрдам бериш учун Россияга ўз таъсиридан фойдаланишга чақирди, деб хабар берди AFP. «Биз Хитойни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида Россияга БМТ Низомига риоя қилиш ва Украинага қарши тажовузкор урушини тўхтатиш учун ўз таъсиридан фойдаланишга чақирамиз», — деди Кошта Хитой раҳбари Си Жинпингга мурожаат қилиб.
Мавзуга оид

20:09 / 26.07.2025
Хитой Европадан нега норози?

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

14:34 / 26.07.2025
Хитой Тошкентда аккумуляторларни сақлаш тизимини барпо этади

07:31 / 26.07.2025