Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
19577
2 дақиқада ўқилади

Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бакалавриат ва магистратура учун ажратилган қабул квоталарини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

2025/2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари қабул параметрлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Янги ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига бакалавриат бўйича учта таълим шакли учун ўрин ажратилади. Жумладан, кундузги таълим шаклида жами 148 400 талаба ўқиш имкониятига эга бўлади.

Шундан таълим тили бўйича ўринлар қуйидагича тақсимланган:

- Ўзбек тили — 124 339 та;

- Рус тили — 19 125 та;

- Қорақалпоқ тили — 4 121 та;

- Қозоқ тили — 375 та;

- Тожик тили — 305 та;

- Қирғиз тили — 75 та;

- Туркман тили — 65 та.

Бакалавриатнинг кечки таълим шакли учун 28 732 та ўрин ажратилди. Шундан таълим тили кесимидаги тақсимот қуйидагича:

- Ўзбек тили — 25 563 та;

- Рус тили — 2 477 та;

- Қорақалпоқ тили — 437 та.

Бакалавриат йўналишининг масофавий таълим шакли учун 18 195 та ўрин ажратилди. Шундан таълим тили кесимидаги тақсимот қуйидагича:

- Ўзбек тили - 16 000 та;

- Рус тили - 1 780 та;

- Қорақалпоқ тили - 415 та.

Янги ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратураси кундузги таълим шакли учун 20 210 та квота ажратилди. Шундан таълим тили кесимидаги тақсимот қуйидагича:

- Ўзбек тили – 17 263 та;

- Рус тили – 2 947 та.

Магистратуранинг кечки таълим шакли учун 1 319 та ўрин ажратилди: ўзбек тилида 1 107, русчада 138, қорақалпоқ тилида 74 та.

Магистратуранинг масофавий таълим шаклида 420 ўрин: 352 таси ўзбек, 53 таси рус, 15 таси қорақалпоқ.

2025/2026 ўқув йилида бакалавриат ва магистратура йўналишлари учун 45 422 та давлат гранти ажратилди. Шундан бакалавриатга қабул қилинган 35 500 талабанинг ўқиш харажатлари давлат бюджетидан молиялаштирилади. Магистратура бўйича ажратилган грантлар сони 9 922 та.

Бундан ташқари, давлат томонидан яна бир неча йўналишда қўшимча грантлар ажратилади. Жумладан, хорижий ва нодавлат ОТМ учун 1 320 та грант, хотин-қизлар учун 4 мингта, чет элдаги ўзбекистонлик ёшларга 30 та.

Мавзуга оид