Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
МЧЖ раҳбари ва менежери фуқароларни гўёки Германияга ишга юбориши ҳақида интернетга эълонлар жойлаштириб, ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 доллар ва 73,2 млн сўм пулларни қўлга киритган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, F.A. МЧЖ раҳбари Ж.Б. ва менежери А.А. (муқаддам судланганлар) фуқароларни гўёки Германия давлатига ишга юбориши ҳақида интернет ижтимоий тармоқларига эълонлар жойлаштириб, ушбу эълон бўйича мурожаат қилган 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузиб, улардан жами 12 500 АҚШ доллари ва 73,2 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

07:40
Писториус АҚШдан Patriot'ни алмаштириш бўйича мажбурият кутмоқда

14:46 / 24.07.2025
Германиядан бир ҳафта ичида иккинчи депортация рейси учиб кетди

14:06 / 24.07.2025
Германия ва Франция FCAS жанговар самолёти бўйича келишмовчиликни ҳал қилмоқчи

13:13 / 24.07.2025