Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондондаги "Саутенд" аэропорти самолёт фалокатидан кейин ёпилди
"Саутенд" аэропортида кичик самолёт фалокатга учрагач, барча рейслар бекор қилинган. Воқеа жойида полиция, қутқарув хизматлари ва авиафалокат бўйича терговчилар ишламоқда.

Фото: Markus Mainka/CHROMORANGE/picture alliance
Лондондаги "Саутенд" аэропорти «жиддий ҳодиса туфайли кейинги огоҳлантиришгача» ёпилди, дейилади аэропорт ўзининг X микроблогида 14 июл, душанбага ўтар кечаси эълон қилган баёнотда.
«Аэропортга ва қайтаётган барча рейслар бекор қилинди, полиция, қутқарув хизматлари ва авиафалокат бўйича терговчилар воқеа жойида ишламоқда», — дейилади постда.
Британия оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, кичик йўловчи самолёти ҳавога кўтарилгандан кейин аэропортда ҳалокатга учраган. «Ўша куни эрталаб Хорватиядан келган Beechcraft King Air B200 йўловчи самолёти аэропортдан Лелистад (Нидерландия)га йўл олган эди», деб ёзади The Independent газетаси ўз сайтида.
Нашр Эссекс полициясининг фожиа билан боғлиқ баёнотидан иқтибос келтирди: «Соат 16:00 дан сал олдин бизга 12 метрли битта самолёт иштирокида тўқнашув содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди... Жамоатчиликдан бу ишлар олиб борилаётган вақтда имкон бўлса, ҳудудга яқинлашмасликни сўраймиз».
Мавзуга оид

18:03 / 09.07.2025
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

15:21 / 13.06.2025