Ўзбекистон | 17:13 / 14.07.2025
14221
2 дақиқада ўқилади

Ҳилола Умарова вазирликдан кетди. У энди ПА раҳбарига ўринбосар бўлди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага беш нафар ўринбосар тайинланди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Ҳилола Ўктамовна Умарова Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Ҳилола Умарова 2022 йил декабридан буён вазир лавозимида ишлаб келаётганди.

Президент фармони билан Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага яна тўрт нафар янги ўринбосар тайинланган:

Тамила Анваровна Алиева ПА раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тимур Нурйигитович Бутунбоев ПА раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Нодира Жалоловна Ҳакимова ПА раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шерзод Фарход ўғли Озодзода ПА раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Дилноза Мурадовна Зиямуҳамедова ПА раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди, у бунгача президент ёрдамчиси котибияти мудири лавозимида ишлаб келганди.

Мавзуга оид