Ўзбекистон | 19:15 / 14.07.2025
4877
1 дақиқада ўқилади

Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

У ўтган ойда президент ёрдамчиси лавозимидан олиниб, маслаҳатчи бўлганди. Энди эса президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакилига айланди. Бу лавозим президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тенглаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Азиз Юлдашевич Мағрупов Ўзбекистон президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Президент администрациясидаги ўзгаришлар доирасида у президентнинг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимига ўтказилган.

Азиз Мағрупов фаолияти давомида ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича масалатчи лавозимларида ҳам фаолият юритган.

У муқаддам президент администрацияси собиқ раҳбари Сардор Умрзоқовга ўринбосар бўлган, 2023 йил августида президент ёрдамчиси этиб тайинланганди. 2023 июн ойида эса у президент ёрдамчиси лавозимидан олиниб, президентнинг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаганди.

Мавзуга оид