Ўзбекистон | 12:05
6853
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ёмғирли кунлар бўлиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан нам ҳаво массаси циркуляцияси давом этади, ҳаво ҳарорати иқлим меъёрлари атрофида бўлади.

Бугун, 9 июн куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда.

10–11 июн кунлари Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида, 10–13 июнда марказий вилоятлар ва Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг чўл ҳудудларида ва жанубида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати +30...+35 даража атрофида, жанубда +37 даражагача бўлади.

9 июн ва 12–13 июнда республика бўйича шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 9 июнда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 9 июнда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3–8 метр/сония тезликда эсади, 12–15 метр/сониягача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

10 июнда ёғингарчилик кутилмайди.

11 июнда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.

12–13 июнда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 9–13 июн кунлари кечалари +21...+23 даража, кундуз кунлари +33...+35 даража бўлади.

Мавзуга оид