Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришга чақирилди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
6−9 июнь кунлари кутилаётган ёғингарчилик туфайли Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Сел келиш хавфи бор ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;
- Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ ва Шоҳимардон туманлари;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилар эҳтиёт чораларини кўришга чақирилди.
Таъкидланишича, айрим ҳудудларда ёмғир суви тўпланиб, ҳудудларни сув босиши мумкин.
Мавзуга оид

16:43 / 26.07.2025
Ўрмон ёнғинлари ҳаво исиётгани билан боғлиқми? Уларнинг олдини олиш чоралари мавжудми?

10:47 / 25.07.2025
Ҳафта охирида ҳарорат сезиларли даражада салқинлашади

20:03 / 24.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

11:40 / 24.07.2025