Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди
Қурбон ҳайити муносабати билан жўнатилган инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.

Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистон аҳолисига 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди. Бу ҳақда Термиз шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев топшириғи билан юборилган ушбу инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис, шунингдек, икки томон расмийлари иштирокида топширилди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, гуруч, шакар, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, тез тайёрланадиган таомлар, қизил ловия ва мош ўрин олган.
«Афғонистон расмийлари Ўзбекистон президенти ва халқига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Қурбон ҳайити муносабати билан самимий табрикларини йўллашди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 200 тонна инсонпарварлик ёрдами юборганди. Ўшанда инсонпарварлик ёрдами таркибидан ун, макарон маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган эди. Апрел ойида эса Афғонистон Ўзбекистонга Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безашда ишлатиш учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини юборган эди.
Мавзуга оид

13:21 / 04.06.2025
Ўзбекистон Афғонистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025