Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
Самарқанд шаҳри прокурори бошқа ишга ўтгани сабаб лавозимдан озод этилди. Нарпай тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Норматов унинг ўрнига Самарқанд шаҳри прокурори этиб тайинланди.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги
Самарқанд шаҳри прокурори Бобурмирзо Облақулов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилояти прокурори Муродқосим Эшназаров ва Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров томонидан жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтган.
Унда вилоят прокурори кўп йиллар шаҳар прокурори бўлиб фаолият олиб борган Бобурмирзо Облақулов бошқа ишга ўтганини маълум қилган. Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар прокурори этиб тайинланган адлия маслаҳатчиси Бахтиёр Норматовни жамоага таништирган.
Бахтиёр Норматов тайинловга қадар Нарпай тумани прокурори вазифасида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Бобурмирзо Облақулов 2019—2022 йиллар давомида Самарқанд шаҳри ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025