Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
Самарқанд қоғозидан маҳаллий миниатюрачи рассом ва каллиграфлар, Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда фойдаланилади.

Фото: Самарқанд вилоят адлия бошқармаси
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг кўмаги билан амалга ошди.
Қайд қилинишича, минг йиллик тарихга эга Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш жараёнида балхтут новдалари маълум муддат сувда ивитиб қўйилади. Ундан кейин пўсти шилиниб, пўстлоқ устидаги қўпол жигарранг қисми пичоқ билан ажратилади. Тозаланган сарғиш рангли пўстлоқлар қозонда 5-6 соат қайнатилади ва шундан сўнг улар ёғочдан ясалган ўғирларда 7-8 соат давомида майин толаларга айлангунича махсус тўсинлар орқали туйиб майдаланади.
Кейинги босқичда майин толасимон пўстлоқлар катта идишга солиниб, Сиёб сувида аралаштирилади ва тўртбурчак шаклдаги сузғичлардан ўтказилади. Ҳўл қоғозлар 8-10 соат давомида тахтакачга бостириб қўйилади, сўнгра бирма-бир силлиқ жойга ёпиштирилади. Якунида ҳар бир қоғоз силлиқ мармар тош устига қўйилиб, чиғаноқ ёки ақиқ тоши билан силлиқланади, шу тарзда Самарқанд қоғози тайёр бўлади.
Самарқанд қоғозидан маҳаллий миниатюрачи рассом ва каллиграфлар, Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда фойдаланилади.
Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши қоғознинг айнан Самарқанд ҳудудига мансублигини белгилаб, унинг сифати, тарихий илдизлари ва маданий қийматини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилади.
Мавзуга оид

21:17 / 25.07.2025
Самарқанд шаҳрининг ёши 3 минг йил деб қайта баҳоланади

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

19:14 / 11.07.2025