Россия музокаралар кунида Украинага дронлар билан ҳужум қилишда давом этди
Кечаси россиялик ҳарбийлар Украина ҳудуди узра 112 та дронни учирди, уларнинг аксарияти уриб туширилди, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари. Кун давомида дрон ҳужумлари давом этиб, камида тўрт киши ҳалок бўлди.

Фото: Middle East Images/picture alliance
16 май, жума куни Украина ва Россия делегациялари ўртасида 2022 йилдан буён биринчи тўғридан тўғри музокаралар Истанбулда бўлиб ўтганида, рус қўшинлари қўшни давлат ҳудудига учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужум қилишда давом этди.
Жумага ўтар кечаси Россия Қуролли кучлари ҳудудга 112 та дрон учирди, деб хабар берди Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Telegramʼда. Россиянинг 73 та ҳужумчи учувчисиз учоқлари уриб туширилди, 36 та имитатор учувчисиз учоқ нишонга етиб бормади, дея хабар беради Украина Қуролли кучлари. Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Кипернинг маълум қилишича, тунги зарбалар натижасида уч киши жароҳатланган, уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.
Маҳаллий прокуратуранинг хабар беришича, соат тахминан 7:30 да Херсон вилоятининг Берислав шаҳрида УУА ҳужуми натижасида 50 ёшли эркак ҳалок бўлган. Яна бир киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Эрталаб соат 9:05 да Херсон шаҳар кенгаши гуманитар ёрдам юклаётган шаҳар маъмуриятининг уч ходими отишма остида яраланганини қўшимча қилди.
Харкив ВҲМ раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат тахминан 8:00 да Купянск шаҳрига FPV-дрони билан зарба берилган. Оқибатда 55 ёшли коммунал хизматчи ҳалок бўлди. Унинг ҳамкасблари, тўрт нафар эркак жароҳатланган, улардан уч нафари касалхонага ётқизилган. Хизмат автомобили ҳам шикастланган.
Покровск шаҳрида эрталабки отишмалар натижасида беш нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланди, деб ёзди Донецк ВҲМ раҳбари Вадим Филашкин Telegramʼда. Унинг қўшимча қилишича, FPV-дронининг енгил автомобилга ҳужуми натижасида яна бир киши жароҳатланган.
Мавзуга оид

18:55
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:33
Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

16:28
Кремл Путин-Зеленский учрашуви қачон ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди

15:15