Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
АҚШ Украинадаги урушни тартибга солиш доирасида Россия-НАТО кенгаши ишини қайта бошлашни таклиф қилди. Ушбу форматдаги ўзаро муносабатлар Россия ҳужумидан кейин тўхтатилди.

Фото: Global Look Press
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россия-НАТО кенгаши доирасида хавфсизлик бўйича музокараларни қайта бошлашни таклиф қилди, деб хабар қилди Bloomberg 15 май, пайшанба куни хабардор манбасига таяниб. Унинг сўзларига кўра, бу таклиф яқинда Американинг Россия-Украина урушини тинч йўл билан ҳал қилиш режасига киритилган.
Агентликнинг эслатишича, Москва шу пайтгача АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини четга суриб келган. Режа, хусусан, можарони музлатиш, Россиянинг Қрим устидан назоратини тан олиш ва уруш туфайли Америка томонидан Россияга киритилган санкцияларни бекор қилишни назарда тутади. Украина, АҚШ режасига кўра, ишончли хавфсизлик кафолатлари ва қуролли кучларини ривожлантириш имкониятини олади.
Россия-НАТО кенгаши 2002 йилда тузилган. Унинг мақсади Россия Федерацияси ва Шимолий Атлантика иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳарбий-сиёсий ҳаракатларни мувофиқлаштиришдан иборат эди. Россиянинг 2022 йилда Украинага кенг кўламли бостириб кириши ортидан Россия-НАТО кенгаши амалда ўз фаолиятини тўхтатди. Бундай форматдаги сўнгги учрашув 2022 йилнинг январида бўлиб ўтган.
Мавзуга оид

20:58 / 16.05.2025
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди

18:23 / 16.05.2025
Украина Россия илгари сурган талабларни «нореалистик» деб ҳисоблайди — Reuters

16:50 / 16.05.2025
Россияда мигрант йигит ёнаётган квартирадан уч болани қутқарди

15:19 / 16.05.2025