Украина Россия илгари сурган талабларни «нореалистик» деб ҳисоблайди — Reuters
Истанбулда Россия ва Украина делегациялари иштирокида музокаралар якунланди. Унинг доирасида РФ томони Луҳанск, Донецк, Херсон ва Запорожжядан Украина қўшинларининг олиб чиқиб кетилишини талаб қилди.

Фото: AP
Истанбулдаги музокаралар доирасида Россия томонидан илгари сурилган талаблар «нореалистик» ва олдинроқ муҳокама қилинган мавзулар доирасидан четга чиқади. Бу ҳақда The Guardian украин дипломатларига алоқадор манбасига таяниб хабар берди.
Axios мухбири Барак Равид маълумотларига кўра, Россия томони ўт очишни тўхтатиш эвазига Украинанинг айрим ҳудудларидан украин армиясини олиб чиқиб кетишни талаб қилган.
Украина манбаси Sky News билан суҳбатда Москва талаблари орасида яна бошқа «амалга ошириб бўлмас» бандлар ҳам борлигини қўшимча қилган.
Олий Рада депутати Алексей Гончаренконинг таъкидлашича, Россия «ўз конституциясига қўшиб олган барча областлардан (Луҳанск, Донецк, Херсон ва Запорожжя)» Украина қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилган.
Унинг қўшимча қилишича, Россия томони 30 кунга ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этган.
ТАССнинг маълум қилишича, Россия ва Украина делегацияларининг музокаралари ҳозирда якунланган. Учрашув қарийб икки соат давом этган. Музокаралар тафсилоти ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид

00:06
Украина учинчи F-16 қирувчи самолётидан айрилди

20:58 / 16.05.2025
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди

19:01 / 16.05.2025
Истанбулда Россия–Украина музокаралари якунланди. Асосий маълумотлар

16:50 / 16.05.2025