Эрдўған КИП ҳақида: Террор ва зўравонлик даври ниҳоясига етди
Туркия раҳбари Курдистон ишчилар партиясининг (КИП) тарқатиб юборилишини ижобий баҳолади.

Фото: Reuters
Туркияда террор, қурол, зўравонлик ва жиноят даври тугади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 14 май куни Адолат ва тараққиёт партияси парламентдаги фракцияси йиғилишида маълум қилди.
Курдистон ишчилар партияси (КИП) тарқатиб юборилганини эълон қилиб, қуролини ташлаганидан сўнг, мамлакат терроризмни йўқ қилиш ва барқарор тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг янги босқичига кирди.
«Террорчи ташкилотнинг Сурия ва Европа ячейкалари бу ҳақиқатни тан олиши ва тарқатиб юбориш ва қуролларини ташлаш жараёнига қўшилиши жуда муҳим», деди Туркия раҳбари.
Туркия президентининг айтишича, КИП тарқатиб юбориш жараёнининг калити берилган ваъдаларни бажаришдир. У Туркия Миллий разведка ташкилоти (MIT) уларнинг бажарилишини диққат билан кузатиб боришини қайд этди.
Мақсадларини Туркиядаги курдларнинг миллий ҳуқуқлари учун кураш ва курд давлатини барпо этиш деб эълон қилган Курдистон ишчилар партияси 1974 йил ноябрда ташкил топган. 1984 йилдан бери Туркия ҳукуматига қарши қуролли кураш олиб бораётган эди. 40 йил ичидаги қуролли можаролар давомида 40 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.
КИП шу йил май ойи бошида бўлиб ўтган қурултойида ўзини ўзи тарқатиб юборганини эълон қилди.
КИП Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот деб эълон қилинган.
Мавзуга оид

02:31
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр

09:05 / 14.05.2025
Трамп: Рубио Туркиядаги Россия-Украина музокараларида иштирок этади

15:55 / 13.05.2025