АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар Тошкентга қайтди
Қарийб 100 нафар ўзбекистонлик махсус чартер рейси билан ватанга қайтарилди.
30 апрель куни АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси амалга оширилди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистоннинг қарийб юз нафар фуқароси Тошкентга қайтарилди. Шунингдек, депортация қилинганлар орасида Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам бор эди.
Таъкидланишича, уларнинг аксарияти АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга урингани туфайли миграция марказларида узоқ ойлар давомида қолиб кетган.
Аввалроқ, АҚШ ҳукумати фуқаролар депортациясини ташкил этган Ўзбекистонга миннатдорлик билдирган эди.
«Биз Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга 131 нафар ноқонуний мигрантни ўз ватанига қайтариш мақсадида самолёт жўнатишга раҳбарлик қилгани учун миннатдорлик билдирамиз. Хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутамиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

14:15
«Икки урушни ҳам биз ютгандик». Трамп америкаликларнинг жаҳон урушларидаги ғалаба кунини нишонлашга қарор қилди

23:59 / 03.05.2025
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради

22:46 / 03.05.2025
Швеция мигрантларга ватанига қайтиши учун 32 минг евро тўлайди

22:42 / 03.05.2025