Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲ натижасида мотоцикл ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 01:10 ларда Яшнобод тумани Истиқбол кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган М.М. BMW русумли мотоциклини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йиқилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида BMW русумли мотоцикл ҳайдовчиси ва йўловчиси, 2005 йилда туғилган О.У.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:22 / 29.04.2025
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

20:59 / 26.03.2025
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади

15:06 / 06.02.2025
Литва компанияси санкцияларни четлаб ўтиб Россияга BMW етказиб берган

13:31 / 23.12.2024