Ўзбекистон | 22:26 / 14.04.2025
6947
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди

Зилзила эпицентри Ўш вилоятида жойлашган. Андижон вилояти ҳудудида сезилиш кучи — 2-3 балл.

Фото: Getty images

14 апрел куни соат 22:11 да Қирғизистон ҳудудида 3,8 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Ўш вилоятида, 10 км чуқурликда жойлашган.

Ўзбекистон ФВВ қўшни мамлакатдаги зилзила эпицентрида сезилиш кучи 4 балл бўлганини хабар қилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 312 километр жанубий-шарқда.

Зилзила Андижон вилоятининг қуйидаги қатор туманлари ҳудудида сезилган:

  • Хўжаобод туманида 3 балл,
  • Қўрғонтепа туманида 3 балл,
  • Жалақудуқ туманида 3 балл,
  • Булоқбоши туманида 2-3 балл,
  • Хонобод туманида 2-3 балл,
  • Марҳамат туманида 2 балл,
  • Андижон туманида 2 балл,
  • Андижон шаҳрида 2 балл,
  • Асака туманида 2 балл,
  • Пахтаобод туманида 2 балл.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрел куни Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг 7 та вилоятида сезилган эди.

Мавзуга оид