Жамият | 12:07 / 08.04.2025
2636
1 дақиқада ўқилади

2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган тиббий клиникада ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилиб, 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани маълум бўлди.

Фото: Бош прокуратура

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида тиббиёт клиникаси кўп миқдордаги электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди.

Бош прокуратура хабарига кўра, S.J. МЧЖга қарашли клиниканинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиши оқибатида 2,1 миллиард сўмлик зарар етган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура тадбиркорлардан энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишни сўради ва рейд тадбирлари давом этаётганидан огоҳлантирди.

Мавзуга оид