Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми ёпилди
Тошкентда Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми - Шастри ва Яҳё Ғуломов кўчалари оралиғи реконструкция учун ёпилди.

Фото: Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги
Пойтахтнинг Ўзбекистон овози кўчасининг яна бир қисми - Шастри кўчаси билан чорраҳадан Яҳё Ғуломов кўчасигача бўлган ҳудуд реконструкция ишлари муносабати билан 27 март куни эрталаб соат 7:00 дан 30 апрелга қадар транспортлар ҳаракати учун ёпилади.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар беришича, кўча аҳоли эҳтиёжлари ва замонавий шаҳарсозлик стандартларига жавоб берадиган 24 соатлик масканга айлантирилади.
Лойиҳа пиёдалар йўлакларини кенгайтириш, йўл бўлагини торайтириш ва автомобиллар тезлигини чеклаш учун брусчатка ётқизиш, янги дарахт ва буталар экишни ўз ичига олади.
Ҳозиргача кўчанинг 64-мактаб ва Le Grande Plaza меҳмонхонаси (собиқ «Тата») олдидаги қисмлари таъмирдан чиқарилди.
Мавзуга оид

08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

11:37 / 22.04.2025