Қарийб 200 млн сўмлик газни талон-торож қилган кафе эгаси ушланди
МЧЖ раҳбари жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб ноқонуний фойдаланиши оқибатида 196 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган.

Фото: Бош прокуратура
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида умумий овқатланиш шохобчаси эгаси қарийб 200 млн сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди.
Бош прокуратура қайд этишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “М.Э.К.” МЧЖ раҳбари Б.К. жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб ноқонуний фойдаланиши оқибатида 196 млн сўмлик табиий газни талон-торож қилган.
Ҳолат бўйича Б.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид

15:45
8 тонна суюлтирилган газни сотувга ноқонуний чиқариш ҳолати аниқланди

15:09 / 09.04.2025
Қорақалпоғистондаги “Шохпахта” газ кони бўйича “Газпром” билан битим якунига етди

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

09:14 / 05.04.2025