Фермер хўжалиги 1,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Қашқадарё вилоятида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги фош этилди.

Фото: Ўзэнергоинспекция
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Косон тумани “Оброн” МФЙда жойлашган “М.С.” фермер хўжалиги 4 та сув насос қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 млрд 702 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид

12:07 / 08.04.2025
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди

09:14 / 05.04.2025
Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди

08:24 / 26.03.2025
Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди

16:13 / 14.03.2025