Электр тармоқлари корхонаси ходими 1 млрд сўмлик электрни талон-торож қилди
Қарши шаҳри электр тармоқлари корхонаси ходими фермер хўжалиги раҳбари билан келишган ҳолда 1 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани аниқланди.

Фото: Бош прокуратура
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида электр тармоқлари корхонаси ходими қўлга олинди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ходим Б.А. фермер хўжалиги раҳбари Ў.Т. билан олдиндан тил бириктириб, фермер хўжалигининг омборхонасидаги 2 дона қўлбола ёғ ишлаб чиқариш ускунасини электр тармоғига ноқонуний улаган.
Бунинг оқибатида 1 миллиард 50 миллион сўмлик электр энергияси ўғирлик йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид

15:51 / 05.07.2025
Тошкентда электр узилишлари кўпайди. ҲЭТ буни “қишга тайёргарлик” билан изоҳлади

12:47 / 04.07.2025
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

09:55 / 20.06.2025
8,6 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди

09:01 / 17.06.2025